Ўзбекистонда 1 сентябрдан ихтисослаштирилган спорт мактаблари ходимларига ҳар ойлик 100 фоизгача устама тўлаш тартиби жорий этилади. Шунингдек, ушбу мактабларда иккинчи хорижий тилни ўргатиш йўлга қўйилади.
Ҳукумат қарори билан Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактабларга ўқувчиларни қабул қилиш тартиби белгиланди. Унга кўра, имтиҳонлар аниқ ва табиий фанлар, инглиз тили ҳамда мантиқий фикрлаш бўйича ўтказилади.
1 сентябргача Президент таълим муассасалари агентлиги тизимида ихтисослаштирилган 19 та мактаб-интернат ва 141 та мактаб ташкил этилади. Болалар 2022/2023 ўқув йилида мактабларнинг аниқ фанлар йўналишига 5−11-синфларга, табиий фанлар йўналиши бўйича 7−11-синфларга қабул қилинади. Қолаверса, мактабларда сунъий интеллект, робототехника, нанотехнология, IELTS ва TOEFL бўйича қўшимча курслар ўтилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг